Tillar:       O'z       En       Ру    

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги 434-сонли қарори ижроси юзасидан ташкил қилинган

МАҚСАД:

Институтда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларда экологик билим, онг ва маданиятни янада ривожлантириш, уларни экология соҳасидаги жаҳоннинг илғор инновацион технологиялари билан таништириш, шунингдек, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишдан иборат.

ВАЗИФА:

экологик таълим-тарбия беришни, экологик билимларни тарғиб қилишни, ноширлик фаолиятини, кўрик-танловлар ўтказишни, ижтимоий реклама ва шу кабиларни ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича масъулиятини кучайтириш;

экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли равишда йўлга қўйиш ва жорий этиш;

профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни экология соҳасига ва экологик таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, янгиликлар ва мавжуд экологик муаммолар билан таништириб бориш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат органлари таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш.

                         

Yangiliklar

.................................................................................

Sohaga oid me’yoriy-huquqiy hujjatlar

.................................................................................

Amalga oshirilgan ishlar

.................................................................................

Institutda yuz berayotgan yangiliklarni elektron pochtangizga yuborilishini istaysizmi?

Quyidagi oynada siz o'z email-pochtangizni faollashtirsangiz, har bir yangilik pochtangizga yuboriladi.