Tillar:       O'z       En       Ру    

Doktorantlar maktabi

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 26 июндаги 572-сонли буйруғига асосан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида олий ўқув юртидан кейинги таълим фаолиятини самарадорлигини ошириш, докторлик диссертациялари ўз вақтида ҳимоя қилинишини ва ҳимоя кўрсаткичларини оширилишини таъминлаш мақсадида “Докторантлар мактаби” ташкил қилинган. Мазкур мактаб фаолияти “Докторантлар мактаби тўғрисида низом”га мувофиқ амалга оширилади.

“Докторантлар мактаби”нинг мақсади:

- докторлик диссертациялари ўз вақтида ҳимоя қилиниши ва ҳимоя кўрсаткичларини оширилишини таъминлаш учун фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш бўйича илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва амалга оширишда докторантлар ва мустақил изланувчиларга услубий ва техникавий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

 

“Докторантлар мактаби”нинг вазифалари:


- докторантлар ва мустақил изланувчиларни илмий-тадқиқот жараёнларини амалга ошириш услубиёти тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш;

- илмий-тадқиқотларнинг назарий-услубий дастурларини ишлаб чиқишга ёрдам кўрсатиш;

- илмий-тадқиқот соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан таништириш;

- докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг эҳтиёжини мунтазам ўрганиш ва хорижий тиллар бўйича курсларни ташкил этиш;

- илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва расмийлаштириш тартибларини ўргатиш ва уларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш;

- таянч докторантлар, докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий конференцияларда иштирок этишини режалаштириш ва ташкиллаштириш;

- докторантлар ва мустқил изланувчиларга халқаро нуфузли нашрларда уларнинг илмий-тадқиқот натижаларини чоп этилишига марказлашган ҳолда амалга оширишга ёрдам кўрсатиш;

- илмий-тадқиқот натижалари (диссертация, монография, илмий маърузалар ва ҳ.к)ни расмийлаштиришга услубий ёрдам кўрсатиш;

- докторантларни иш жой, компьютер, интернетга боғланиш, керакли оргтехникалар ва зарурий материаллар билан таъминлаш;

- халқаро илмий-техникавий маълумотлар базалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган семинарларни ташкил этиш;.

- Ўзбекистон Республикаси ОАК норматив ҳужжатларига мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини расмийлаштириш бўйича маслаҳатлар бериш;

- докторантлар мактаби сайти ва электрон почталари яратиш орқали докторантлар, илмий раҳбар ва маслаҳатчилар ўртасида ахборотларнинг электрон алмашинишини ташкил этиш;

- таянч докторантлар, докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини баҳолаш, йиллик режа бажарилишини мониторинг қилиш, илмий-тадқиқот ишларини бажаришда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ечимини топиш бўйича сўровномалар ўтказиш.


“Докторантлар мактаби” фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Докорантлар мактаби буйруғи (ПДФ)

Докторантлар мактаби НИЗОМИ (ПДФ)

Докторантлар мактаби фаолиятининг йиллик иш режаси (ПДФ)

Докторантлар фаолияти мониторинги НИЗОМИ (ПДФ)

ОЎМТВнинг 26.06.2019 йилдаги 572-сонли буйруғи (ПДФ)


Institutda yuz berayotgan yangiliklarni elektron pochtangizga yuborilishini istaysizmi?

Quyidagi oynada siz o'z email-pochtangizni faollashtirsangiz, har bir yangilik pochtangizga yuboriladi.